Ру En O'z
26 Апрель 2021 4806

Зайнаб Дайибекова: “Президентимизга берган ваъдамнинг устидан чиқдим”

Бир оз аввал ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова пойтахтимизда ўтаётган қиличбозлик бўйича лицензион мусобақада ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Қаҳрамонимиз мусобақадан сўнг ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

2017 йил муҳтарам Президентимиз билан учрашганимда уларга Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма оламан, деб ваъда берган эдим. Худога шукур, бугун ғалаба қозониб, ушбу ваъдамнинг устидан чиқдим. Фурсатдан фойдаланиб, менга ишонган, қўллаб-қувватлаган онажоним ва барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу билан дастлабки қадамни ташладик. Кейинги қадамимиз Токио-2020 Олимпиадасининг медали бўлади. Биз Янги Ўзбекистон ёшлари халқаро мусобақаларда юртимиз байроғини янада юқориларга кўтаришга ваъда берамиз”, – деди Токио-2020 лицензиати.

Эслатиб ўтамиз, Дайибекова қиличбоз қизларимиз орасида сабля йўналишида Олимпия ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик илк спортчидир. Бу билан қиличбозларимизнинг Токио-2020 учун қўлга киритган йўлланмалари 3 тага етди.

Text to speech