Ру En O'z
5 Декабрь 2022 1014

Дзюдочиларимиз Токиога жўнаб кетишди

3-4 декабрь кунлари Япония пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Бугундан Токио шаҳрида кўплаб терма жамоалар иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади.

Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоа тонгда кун чиқар юрт томон йўл олди. Йиғин 16 декабрга қадар давом этади. Ушбу тайёргарлик 20-22 декабрь кунлари Исроилда ўтадиган Мастерс мусобақасига қаратилган. Токиога йўл олган таркиб қуйидагича:

Эркаклар: Дилшодбек Баратов, Сардор Нуриллаев, Шаҳрам Аҳадов, Обидхон Нўъмонов, Муроджон Йўлдошев, Шарофиддин Болтабоев, Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Отабек Тўрабоев, Алишер Юсупов, Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар: Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбоева, Шукуржон Аминова, Гулноза Матниязова, Ирисхон Қурбонбоева, Шоҳиста Назарова.

Text to speech