Ру En O'z
4 Декабрь 2022 1152

Мутасаддилар Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган каратэчиларимизнинг йиғинида

16-20 декабрь кунлари Тошкентда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Айни пайтда барча ёш тоифасидаги терма жамоалар пойтахтимиздаги дзюдо марказида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Азизжон Камилов, Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раиси Рашид Талипов тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш учун ушбу базага ташриф буюришди.

Мутасаддилар барча мураббий ва спортчилар билан учрашиб, уларнинг аҳволи, кайфияти, тайёргарлик жараёни ҳақида яқиндан суҳбатлашишди. Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда спортчиларимизга омад тилаб, бўлажак баҳсларда ҳар бир ғалаба учун бор куч ва имкониятларини ишга солишларини сўрашди.

Айни пайтда 50 нафардан ортиқ спортчи, 8 нафар кумитэ ва 2 нафар ката мураббийлари ушбу йиғинда жам бўлишган. Машғулотлар 2 декабрда бошланган бўлиб, 15 декабрга қадар давом этади.

Text to speech