Ру En O'z
4 Декабрь 2022 915

Қиличбозларимиз жамоавий дастурда омадсизликка учрашди

Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари якунланди. Хабар берганимиздек, унда қизлар рапира, йигитлар шпага қуролида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Бугун мусобақанинг якуний кунида жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Афсуски, ушбу кун ҳамюртларимиз шоҳсупага кўтарила олмадилар. Шпагачи йигитларимиз чорак финалда Қозоғистонга 29:45, рапирачи қизларимиз эса ушбу босқичда Молдовага 44:45 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Шпага, йигитлар:
1. Миср
2. Эстония
3. Қозоғистон

Рапира, қизлар:
1. Руминия
2. Туркия
3. Қозоғистон

Text to speech