Ру En O'z
4 Декабрь 2022 952

Биринчи кунда икки кумуш медаль  

Тошкент қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг яна бир босқичига мезбонлик қилмоқда. Бу гал қизлар ўртасида рапира, йигитлар тоифасида эса шпага қуролида дунёнинг энг кучли ёш спортчилари пойтахтимизда жам бўлишди.

Мусобақанинг биринчи кунида яккалик беллашувлари ташкил этилди. Унда ҳамюртларимиз Маржон Усмонова ҳамда Мейирхан Тимуров финалгача етиб келишди. Афсуски, ҳал қилувчи паллада вакилларимизга омад этишмади ва улар кумуш медаль билан тақдирланишди. Натижалар:


Қизлар, рапира:
1. Алмила Дурукан (Туркия)
2. Маржона Усмонова (Ўзбекистон)
3. Мария Кожокари (Молдова)
3. Андреа Динка (Руминия)


Йигитлар, шпага:
1. Богдан Лукин (Қозоғистон)
2. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон)
3. Юсуф Шамел (Миср)
3. Ҳалил Элибол (Туркия)

Text to speech