Ру En O'z
29 Ноябрь 2022 1174

Эшкак эшувчиларимиз қитъа биринчилиги олдидан сўнгги машғулотни ўтказишди

Эртага Таиланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Унда катта таркибда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бугун мусобақадан аввал сўнгги машғулотини ўтказишди. Эслатиб ўтамиз, бўлажак қитъа биринчилигида жами 34 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Атлетларимизга масъулиятли мусобақада омад тилаймиз!

Text to speech