Ру En O'z
24 Ноябрь 2022 912

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди

Шу кунларда пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасида мамлакат биринчилиги ташкил этилаётган ҳақида маълум қилган эдик. Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов сўз олиб, дзюдо мамлакатимиз ёшларининг севимли спорт турларидан бирига айланиб бораётгани, бунга жавобан терма жамоамиз вакиллари нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишаётганини таъкидлади. Шунингдек, Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан жорий йил катталар ўртасидаги дунё биринчилигининг ташкил этилгани ушбу спортнинг мамлакатимизда янада оммалашишига замин яратиши ҳақида алоҳида тўхталди.

Маросим давомида ўзбек дзюдосининг ривожи йўлида улкан ҳисса қўшган бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech