Ру En O'z
20 Ноябрь 2022 1002

Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтмоқда

Пойтахтимиз айни кунларда қиличбозлик бўйича яна бир мусобақани ўзида қабул қилмоқда. Қизлар ўртасида кечаётган баҳсларда сабля ва шпага бўйича дунёнинг энг кучли қиличбозлари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Ортда қолган кун дастурида яккалик беллашувлари ўтказилиб, унда терма жамоамиз вакиллари 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Олтин медални шпагачи қизимиз Севара Раҳимова қўлга киритди. Батафсил:

Шпага, қизлар:
1. Севара Раҳимова (Ўзбекистон)
2. Дамланур Сонмус (Туркия)
3. Марварид Зувайдуллоева (Ўзбекистон)
3. Ягмур Сонмус (Туркия)

Сабля, қизлар:
1. Нисонур Эрбил (Туркия)
2. Илинса Пантис (Руминия)
3. Фернанда Еррера (Ўзбекистон)
3. Самира Шокирова (Ўзбекистон)

Бугун мусобақада жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Text to speech