Ру En O'z
14 Ноябрь 2022 914

Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик бошланди

Жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги бўлиб ўтади. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида мазкур мусобақага кўрилаётган тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Федерация матбуот хизматининг маълум қилишича, баҳслар Марказий ҳарбий спорт клуби мажмуасида бўлиб ўтади. Беллашувларнинг холис баҳоланишини таъминлаш мақсадида хорижлик рефериларнинг ташриф кутилмоқда.

Мураббийлар штаби мазкур мусобақа орқали келаси йилги мавсум учун терма жамоага номзод спортчиларни яна бир карра кўздан кечириб олишади.

Text to speech