Ру En O'z
14 Ноябрь 2022 877

Саблячи қизларимиз Жаҳон кубогида саккизликдан жой олишди

Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогининг катталар ўртасида навбатдаги босқичи якунланди. Унда ҳамюртларимиз сабля ва шпага қуролида ўтган баҳсларда иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, Жазоирда ўтган беллашувларда саблячи қизларимиз нисбатан юқори натижа кўрсатишди. Жамоавий дастурда дастлаб Болгария 45:43, сўнг АҚШ термаси 45:41 ҳисобларида мағлубиятга учратилди. Чорак финалда кореялик қиличбозлар 45:33 ҳисобида устун келишди ва жамоавий мусобақани саккизинчи поғонада якунладик. Яккалик беллашувларида эса Зайнаб Дайибекова ҳамда Паола Плиего дастлабки саралаш босқичидан ўтиб, 1/64 финал босқичида иштирокларини тугатишди.

Эркаклар ўртасидаги шпага баҳсларига Швейцариянинг Берн шаҳри мезбонлик қилди. Жамоавий дастурда биринчи босқичдаёқ Германия билан дуч келган йигитларимиз 23-натижани қайд этишди. Афсуски, яккалик баҳслари ҳамюртларимиз учун омадсиз якунланди.

Text to speech