Ру En O'z
13 Ноябрь 2022 1109

Чавандозларимиз “Uzbekistan Global Tour-2022”нинг навбатдаги босқичида ҳам маҳорат кўрсатишди

Тошкентда конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour-2022” мусобақасининг олтинчи босқичи ҳам ўз якунига етди. Ушбу беллашувларда ҳам айни пайтда мамлакатимизда халқаро ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турган Россия, Қозоғистон ва Беларусь терма жамоалари вакиллари ҳамюртларимиз билан куч синашишди. Қувонарлиси, унда чавандозларимиз юқори маҳоратларини яна бир карра намойиш этиб, совринли ўринларнинг аксариятини банд этишди. Батафсил:

“F” тоифаси, 100 см (тўсиқ баландлиги)
1. Иззатулло Абдугафаров (“Рубин”, от лақаби)
2. Темур Азимов (“Масштаб”)
3. Анна Сигидина (“Элис Жи”)

“Е” тоифаси, 110 см:
1. Мария Душенко (“Кечмекер”)
2. Элина Акрамова (“Вилбот”)
3. Иззатулло Абдугафаров (“Роберто”)

“С” тоифаси, 110 см:
1. Амина Акшина (Қозоғистон, “Гордий”)
2. Бобуржон Валижонов (“Принц”)
3. Жавоҳир Дилхушев (“Кечмекер”)

“В” тоифаси, 120 см:
1. Темур Азимов (“Фурина Фан Де Фмара Z”)
2. Мирзоҳид Мусаев (“Кассиус Клей”)
3. Исажон Содиқов (“Сидней Жексон”)

“D” тоифаси, 125 см:
1. Ғайрат Назаров (“Лосинос Бой”)
2. Сергей Антонович (“Вилбот”)
3. Жасурбек Хатамбеков (“Лаки стар”)

“А” тоифаси, 140 см:
1. Хуршидбек Алимжонов (“Чемпионс Лига”)
2. Бекзод Қурбонов (“Алонсо 43”)
3. Нурилла Турисбеков (“Жорни”)

Text to speech