Ру En O'z
13 Ноябрь 2022 1058

Лариса Павлова 70 ёшда!

Бугун ўзбекистонлик таниқли волейболчи, Москва-1980 Олимпиадаси чемпиони Лариса Павлова 70 ёшни қарши олмоқда.

Павлова Лариса Михайловна 1952 йил ушбу санада дунёга келган. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Қаҳрамонимиз ўзининг ажойиб техникаси ва кучли зарбалари эвазига Собиқ Иттифоқ терма жамоасига жалб этилган. 1980 йил Москва Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ҳамда “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши Лариса Павловани бугунги айём билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.

Text to speech