Ру En O'z
12 Ноябрь 2022 1276

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ОЧ умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади!

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Мусобақа якунига кўра, йигитларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Чемпионатда ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз рўйхати:

Олтин медаль:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Кумуш медаль:
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов

Бронза медаль:
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-60 кг: Адҳамжон Мухиддинов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон бокс федерацияси, терма жамоамиз ва миллионлаб юртдошларимизни ушбу улкан муваффақият билан қутлайди.

Text to speech