Ру En O'z
11 Июль 2020 34747

Енгил атлетика ҳақида қизиқарли тарихий маълумотлар

Енгил атлетика «Спорт қироличаси» деб номланади ва у энг ажойиб ва оммабоп спорт турларидан бири. Бугун унинг тарихи билан боғлиқ баъзи қизиқарли маълумотларни тўпладик.

1. Енгил атлетиканинг пайдо бўлиш санаси милоддан аввалги 776 йилга тўғри келади. Ўшанда қадимги Юнонистонда Олимпия ўйинларида биринчи югуриш мусобақалари бўлиб ўтди.

2. Енгил атлетикада пастдан старт олиш ҳар доим ҳам бўлмаган. 1887 йилгача старт олдидан югурувчилар шунчаки буйруқни кутишган. Спринтер Шерилл кенгурунинг ҳаракатини кузатиб, янги ҳолатни таклиф қилганда, ҳаммаси ўзгариб кетди.

3. 1936 йилда Берлиндаги Олимпия ўйинларида япониялик спортчилар Сюхей Нисида ва Суэо Оэ бир хил натижани намойиш этишди ва иккаласи ҳам иккинчи ўринни эгаллади. Aммо Япония спорт федерацияси Оэни бронза медали билан тақдирлади. Уйга қайтгач, спортчилар медалларини эритишди ва янги кумуш-бронза медалларини ясашди.

4. Дастлабки Олимпия ўйинларида марафон узунлиги доимий равишда 40 км дан 42,75 км гача ўзгариб турди. 42 километр 195 метрлик замонавий стандарт 1908 йилда Лондонда бўлиб ўтган ўйинлар масофаси сифатида ўрнатилди.

5. 10 000 метрга югуриш бўйича икки карра Олимпия чемпиони, эфиопиялик Хайле Гебреселасси югуриш пайтида ўзига хос кўриниш касб этарди: чап қўли танасига босилган ва гавдаси бироз эгилган эди. Спортчининг ўзи буни ҳар куни эрталаб чап қўлида китобларни бағрига босганча, мактабга 10 километр югуриб, уйига кечқурун қайтиб келиши билан изоҳлайди.

6. Янги зеландиялик югурувчи Мюррей Халберг ёшлигида регби ўйнаган, аммо ўйинларнинг бирида у жиддий жароҳат олган ва чап қўли фалажига олиб келган. Aммо Мюррей спортни ташламасликка қарор қилди ва югуришни бошлади. Ирода кучи унга 1960 йилда Римда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида 5000 метр масофага югуришда олтин медалга олиб келди.

7. «Стадион» сўзи милоддан аввалги 776 йилда биринчи Олимпия ўйинларида 192 метр масофага югурилган жойга татбиқ этилиб, қадимги юнонча «стадий» («босқичлар») сўзидан келиб чиққан.

8. Юқорида айтиб ўтилган югуриш масофасида биринчи ғолиб ошпаз эди. Унинг исми элидалик Кореб эди.

Манбалар: http://mir-la.com/14013-10-interesnyh-faktov-o-legkoy-atletike.html

https://sites.google.com/site/ruathletics90/interesnye-fakty

http://uzathletics.uz/news/news_post/interesnye-fakty-o-legkoj-atletiki

https://i-fakt.ru/interesnye-fakty-o-legkoj-atletike/

Text to speech