Ру En O'z
1 Ноябрь 2022 994

Октябрь ойида терма жамоаларимизнинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ХХХIII ёзги Олимпия ва XIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

2022 йил октябрь ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 18 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 6 550 241 180 сўм миқдорида молиялаштирилди.

Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ғазначиликнинг тегишли тизими орқали тўғридан-тўғри молиялаштирилмоқда.

Октябрь

Text to speech