Ру En O'z
23 Октябрь 2022 1049

Ёш каратечиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

26-30 октябрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида каратенинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркия сафарига жўнаб кетди.

Регламентга кўра, мусобақа 14-15, 16-17 ва 21 ёшгача бўлган тоифаларда ўтказилади. Унда Хўжамқул Хўжақулов бошчилигидаги 16 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Text to speech