Ру En O'z
23 Октябрь 2022 1205

Дзюдочиларимиз Абу-Даби “Катта дубулға” турниридаги иштирокларини якунлашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Абу-Даби “Катта дубулға” турнири ниҳоясига етди. Бугун оғир вазн тоифасида қатнашган вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Бекмурод Олтибоев (+100 кг) иккинчи босқичда тожикистонлик Темур Раҳимовга, Отабек Тўрабоев (-100 кг) учинчи даврада канадалик Кайл Райсга, Ирисхон Қурбонбоева (-78 кг) эса илк даврада словениялик Метка Лобникка имкониятни бой берди.

Шу тариқа, жамоамиз мусобақани Диёра Келдиёрованинг (-52 кг) кумуш ва Шаҳрам Аҳадовнинг (-66 кг) бронза медаллари билан якунлади.

Text to speech