Ру En O'z
23 Октябрь 2022 1178

Темур Азимов ва Бобур Валижонов мамлакат кубогида ўз йўналишларида тенгсиз бўлишди

“Universal Jumping Agro” от спорти клубида конкур бўйича мамлакат кубогининг учинчи кун баҳслари ўз якунига етди. Бу мусобақанинг сўнгги кун дастури бўлгани боис, иштирокчилар бош совринни қўлга киритиш учун доимгидан ҳам катта шижоат билан ҳаракат қилишди. Якунда 4 йўналишда кечган беллашувларнинг ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

“D” тоифаси, 140 см тўсиқ баландлиги:
1. Ғайрат Назаров (“Лосинос Бой”, от лақаби)
2. Жасур Хотамбеков (“Лаки Стар”)
3. Темур Азизов (“Илекста”)

“В” тоифаси, 130 см (7 ёшли отлар), 125 см (5-6 ёшли отлар):
1. Бекзод Рўзмуҳамедов (“Орнелла”)
2. Иброҳим Йўлдошев (“Париж)
3. Темур Азизов (“Фурина Фан Де Фмарат Z”)

“С” тоифаси, 120 см (болалар):
1. Бобур Валижонов (“Алонсо”)
2. Фирдавсбек Давронбеков (“Ризотта”)
3. Муҳаммадумар Розиқов (“Айвенго”)

Очиқ тоифа, 115 см:
1. Майя Фишлер (“Алонсо”)
2. Жавоҳир Дилхушев (“Кечмекер”)
3. Таисья Локтева (“Гаюмс”)

Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар:
“D” тоифаси: Темур Азимов (“Илекста”)
“В” тоифаси: Темур Азимов (“Фурина Фан Де Фиарат Z”)
“С” тоифаси: Бобур Валижонов (“Алонсо”)

Text to speech