Ру En O'z
23 Октябрь 2022 984

Бугун Абу-Дабида "Катта дубулға" турнири якунланади

Бугун дзюдо бўйича Абу-Даби "Катта дубулға" турнири ўз якунига етади. Сўнгги кун баҳсларида оғир вазнли спортчилар ўртасида ғолиблар аниқлаб олинади. Ушбу кун дастурида ҳам 3 нафар вакилимиз татамига чиқади.

-100 кг: Отабек Тўрабоев – Қайсар Хан (Покистон)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Мустафо Фофана (Гвинея)
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Метка Лобник (Словения)

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган икки кундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 тадан кумуш ва бронза медаллари мавжуд.

Text to speech