Ру En O'z
17 Октябрь 2022 917

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган оғир атлетикачиларимиз қайтиб келишди

6-16 октябрь кунлари Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Қитъамизнинг 30 мамлакатидан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Муросасиз баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлгани, шунингдек, йигитларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан биринчи поғонани эгаллашгани ҳақида маълум қилган эдик.

Бугун мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди. Жамоамизни кутиб олиш маросимида Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари, атлетларимизнинг яқинлари иштирок этишди.

Терма жамоа аъзолари қисқа ҳордиқдан сўнг сўнг жорий йилнинг декабрь ойида Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборишади.

Text to speech