Ру En O'z
16 Октябрь 2022 1077

Баҳодир Махситов хоразмлик фахрийларнинг ҳолидан хабар олди

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши юртимизнинг ҳар бир ҳудудига ташриф буюриб, у ерда умргузаронлик қилаётган кексаларимизнинг ҳолидан хабар олишда давом этмоқда. Кенгаш вакилларининг бу галги манзили Хоразм вилояти бўлди.

Мамлакат спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов сафари давомида вилоят Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш маркази, БЎСМ каби муассасаларда бўлиб, у ерда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг шароитлари билан танишди. Ташриф давомида Баҳодир Махситовичга вилоят спорт фахрийлари кенгаши раиси Абдуҳалим Қутлиев ҳамроҳлик қилди.

Шунингдек, умрининг асосий қисмини мамлакатимиз спорти ривожига сарф этган фидойиларнинг ҳам ҳолидан хабар олиниб, улар билан дилдан суҳбатлашилди. Баҳодир Махситов Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашининг собиқ раиси, марҳум Комилжон Худойберганов дафн этилган қабристонда ҳам бўлиб, ўтганлар ҳаққига дуо қилди.

Text to speech