Ру En O'z
4 Октябрь 2022 950

Стол теннисчиларимиз учун жаҳон чемпионати якунланди

Стол теннисчиларимиз Хитойнинг Ченду шаҳрида ўтаётган жамоавий жаҳон чемпионатида ўз иштирокларини якунлашди. Бугун гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда йигитларимиз Германия, қизларимиз Япония терма жамоаларига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Гарчи кейинги босқич масаласи ижобий ҳал қилинмаган бўлса ҳам, мусобақа асоси ёшлардан иборат жамоаларимиз учун улкан тажриба майдони бўлди.

Text to speech