Ру En O'z
4 Октябрь 2022 986

Андижонда бокс бўйича халқаро турнир якунланди

Андижонда бокс бўйича В.A.Золотарёв хотирасига бағишланган халқаро хотира турнир ўз якунига етди. Унда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Эрон, Қирғизистон ва Тожикистондан 120 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақа якунида хорижий давлат иштирокчиларидан Қозоғистон жамоаси 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. 13 вазн тоифасида қолган барча совринли ўринлар ўзбекистонлик боксчиларга насиб этди.

Ҳасанбой Дўсматов, Саиджамшид Жафаров, Мадияр Саидраҳимов каби етакчилар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди. Бугун ўтказилган финал жангларининг натижалари ва совриндорларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг:

Text to speech