Ру En O'z
3 Октябрь 2022 1311

Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер Тошкентга етиб келди

Тошкент мезбонлик қиладиган дзюдо бўйича дунё биринчилигининг асосий меҳмони Халқаро дзюдо федерацияси президенти жаноб Мариус Визер пойтахтимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев томонидан кутиб олинди.

Text to speech