Ру En O'z
30 Сентябрь 2022 1042

Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берадиган Осиё кубогининг мезбони аниқланди

Куала-Лумпур шаҳрида (Малайзия) бўлиб ўтган Осиё Футбол Конфедерацияси Мусобақалар қўмитасининг бешинчи йиғилишида Қатар давлати 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги-2024 мезбони сифатида маълум қилдинди.

Шу тариқа, жорий йил жаҳон чемпионатини қабул қиладиган қатарликлар бўлажак мусобақани ҳам ўзларида ўтказишади. Мезбон мамлакат Эрон, Саудия Арабистони, Ўзбекистон, БАА каби номзодлар орасидан танлаб олинган.

Регламент бўйича, Қатарда ўтадиган Осиё кубогида кучли учликка кирган жамоалар тўғридан тўғри Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритади. Тўртинчи ўрин соҳиби эса қитъалараро ўтиш босқичи орқали лицензия учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

Text to speech