Ру En O'z
29 Сентябрь 2022 990

Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлашди

13-20 ноябрь кунлари Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WТ бўйича XXV Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Павел Хан бошчилигидаги терма жамоамиз ушбу мусобақага тайёргарликни "Universal" спорт мажмуасидаги йиғин орқали бошлади.

Унга Улуғбек Рашитов, Никта Рафалович, Светлана Осипова каби 21 нафар спортчи жалб қилинган. Машғулотларда жисмоний тайёргарликка алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Дунё биринчилигига тайёргарлик доирасидаги ушбу йиғин 15 октябрга қадар давом этади

Text to speech