Ру En O'z
28 Сентябрь 2022 945

Стол теннисчиларимизниг рақиблари маълум

30 сентябрь – 9 октябрь кунлари Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказиладиган стол тенниси бўйича жамоавий жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам эркаклар, ҳам аёллар дастурларида иштирок этади. Қуръага кўра, жамоалар эркаклар ўртасида 7, аёллар беллашувларида эса 6 гуруҳга бўлинишди. Унда ҳар икки жамоамиз 2-гуруҳда плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлди. Батафсил:

Эркаклар, 2-гуруҳ: Германия, Франция, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон
Аёллар, 2-гуруҳ: Япония, Венгрия, Польша, Словакия, Ўзбекистон

Text to speech