Ру En O'z
29 Сентябрь 2022 921

Конкурчиларимиз Барселонага жўнаб кетишди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Миллатлар лигасининг финал босқичида иштирок этиш учун Испаниянинг Барселона шаҳрига йўл олди. Ҳамюртларимиз 29 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Эслатиб ўтамиз, конкурчиларимиз Миллатлар лигасининг Евросиё минтақасида ўтган саралашнинг барча баҳсларида етакчилик қилиб, финал босқичига йўл олишган эди. Дунёнинг энг кучли жамоалари қаторида баҳс олиб борадиган вакилларимизга бўлажак беллашувларда омад тилаймиз!

Text to speech