Ру En O'z
28 Сентябрь 2022 917

Чавандозларимиз халқаро экспертлар нигоҳида

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Москвада ўтказилаётган "Maxima Masters Eurasia" мусобақасининг барча босқичларида муваффақиятли иштирок етиб келишмоқда. Хусусан, терма жамоамиз етакчиси Бекзод Қурбонов ортда қолган босқичлардан сўнг пешқадамликни қўлга олган. Яна бир аҳамиятли жиҳати, иккинчи поғонани бошқа бир ҳамюртимиз Нуржан Туякбаев эгаллаб турибди.

Қайд этиш жоиз, чавандозларимизнинг иштироки хорижий мутахассисларнинг эътиборига тушди. "horseexpert.ru" нашри вакилларимизнинг сўнгги мусобақаларда, хусусан, Евросиё лигаси доирасидан ўрин олган баҳслар, "Maxima Masters Eurasia" турнирида эришган муваффақиятларини эътироф этиб, улар ҳақида мақола чоп этди.

Text to speech