Ру En O'z
28 Сентябрь 2022 945

Ольга Забелинская давлат мукофотини қабул қилиб олди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида маҳоратли велоспортчимиз Ольга Забелинская "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланган эди. Австралияда ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг юртимизга қайтиб келган атлетимиз бугун ушбу мукофотни қабул қилиб олди.

Фахрий унвонни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари Танзила Норбоева топширди. Учрашув давомида Танзила Камаловна спортчимиз билан унинг яқин келажакдаги режалари, мамлакатимизда велоспорт, хусусан, хотин-қизлар спортини янада ривожлантириш каби мавзуларда суҳбатлашди.

Text to speech