Ру En O'z
27 Сентябрь 2022 1125

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркибимиз маълум

Хабарингиз бор, 6-13-октабр кунлари Тошкент шаҳри тарихда илк бор дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Айни шу пайтгача 86 давлат муҳташам «Ҳумо Арена» саройи мезбонлик қилувчи дунё биринчилигида иштирок этиш истагини билдирган. Кўпчиликни мезбон сифатида Ўзбекистон терма жамоаси қандай таркиб билан иштирок этиши қизиқтираётганди.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби жаҳон чемпионати медаллари учун курашадиган таркибни эълон қилди. Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Эркаклар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
+100 кг: Алишер Юсупов

Аёллар:
-48 кг: Халима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Аралаш терма жамоа (МИХ ТEАМ):
-57 кг: Шукуржон Аминова, Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова
+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева, Моҳинур Пармонова
-73 кг: Обидхон Номонов, Шаҳрам Аҳадов
-90 кг: Давлат Бобонов, Шарофиддин Болтабоев
+90 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров, Бекмурод Олтибоев

Text to speech