Ру En O'z
21 Сентябрь 2022 886

Самарқанд энг кучли сузувчиларни чорлайди

22-24 сентябрь кунлари ҳар қачонгидан гўзал қиёфа очган Самарқандда очиқ ҳавзада сузиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу мусобақада 14 мамлакатдан 45 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Беллашувларда терма жамоамиз шарафини 4 нафар эркак ва 3 нафар аёл спортчи ҳимоя қилади. Регламентга кўра, баҳслар 5 ва 10 км масофаларга сузиш бўйича ташкил этилади.

Text to speech