Ру En O'z
22 Сентябрь 2022 369

Шаҳрулло Маҳмудов Самарқанддаги халқаро мусобақаларга кўрилаётган тайёргарлик билан танишди

Очиқ ҳавзада сузиш бўйича Осиё чемпионати доирасида Самарқандда бўлиб турган Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов сафар давомида вилоятдаги бир қатор спорт объектларининг ҳолати, хусусан, 24-25 сентябрь кунлари ушбу шаҳарда ўтадиган енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионатига кўрилаётган тайёргарликни кўздан кечирди. Ушбу мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, шунингдек, таклиф бўйича Таиланд ва Малайзия каби давлатлардан 200 нафарга яқин спортчи қатнашади.

“Афросиёб” стадионида айни пайтда сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Андрей Абдувалиев аренага ташриф буюрган Шаҳрулло Шариповичга мусобақага кўрилаётган тайёргарлик, меҳмонлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.

8-9 октябрь кунлари кўҳна Самарқанд триатлон бўйича ёш тоифалари бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади. Вазир ўринбосари сафар давомида Ўзбекистон триатлон федерацияси мутасаддилари билан мазкур мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик жараёни билан ҳам танишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech