Ру En O'z
22 Сентябрь 2022 284

РСТИAМ Ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятига ташрифи давом этади

Маълум қилганимиздек, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИAМ) ходимларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ Фарғона водийси бўйлаб ўрганиш ишларини амалга оширмоқда. Мутасаддилар Андижон вилоятидан сўнг Фарғона шаҳрига етиб келишди ва вилоят Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг тиббий бўлим ходимлари билан учрашув ўтказишди.

РСТИAМ директори Камол Сирожитдинов суҳбат давомида ёш спортчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва назорат қилиш борасида уларни ўз вақтида чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш амалиёти муҳим аҳамият касб этиши, бу тиббий ходимлар зиммасидаги масъулиятли вазифа экани, шу боисдан масалага жиддий эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, Ишчи гуруҳ ўқувчиларнинг турар жойидаги тиббий бўлим ва ошхона ҳолатини ўрганиб чиқди ҳамда мутахассислар билан ўзаро фикр алмашди. Режага кўра, РСТИАМ вакилларининг кейинги манзили Наманган вилояти бўлади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech