Ру En O'z
7 Сентябрь 2022 1073

Денис Истоминни табриклаймиз!

Бугун теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Денис Истомин таваллуд айёмини нишонламоқда.

Истомин Денис Олегович 1986 йил 7 сентябрь куни Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрида таваллуд топган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. Жаҳон тасниф жадвалида 2013 йил 33-ўрингача кўтарилган. 2017 йил Австралия очиқ чемпионатида тўртинчи даврагача етиб боргани ва бу йўлда сербиялик Новак Жоковични мағлуб этгани ўша йилнинг энг кўп муҳокама қилинган воқеликларидан бўлган. 2015 йил Ноттингем, 2017 йил Ченду шаҳрида ўтган АТР таснифидаги мусобақалар ғолиби. Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Теннисчимиз ҳисобида Осиё ўйинларининг 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари бор. Ушбу натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Денис Истоминни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech