Ру En O'z
6 Сентябрь 2022 1550

6 сентябрь – Бутунжаҳон кураш куни

Бугун ўзбек миллий кураши бутун дунё бўйлаб ўз байрамини нишонламоқда. Бир неча йилдан буён ушбу сана норасмий байрам сифатида нишонлаб келинган бўлса, 2017 йилга келиб “6 сентябрь – кураш миллий спорт тури куни” сифатида расман тан олинди ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланди.

Бугунги кунда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатида Миллий федерациялар ташкил қилинган. Ўз навбатида, миллий спортимиз тобора йирик комплекс мусобақалар дастуридан муқим ўрин олмоқда. Жумладан, 2017 йил Туркманистонда ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари, 2022 йил “Осиё болалари” халқаро спорт мусобақасида мазкур спорт тури бўйича баҳслар ўтказилди. Келгусида Ислом бирдамлиги ўйинлари дастурида ҳам курашни кўрамиз. Бу йўлда барчамизнинг эзгу мақсадимиз, шубҳасиз, ўзбек миллий курашини Олимпия ўйинлари дастурига киритишдир.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимиз ва бутун дунёдаги кураш оиласини бугунги байрам билан самимий муборакбод этади.

Text to speech