Ру En O'z
5 Сентябрь 2022 1087

Ўзбекистон самбо ассоциацияси "Осиё болалари"да совриндор бўлган ёш спортчиларини муносиб тақдирлади

Хабарингиз бор, шу йилнинг 27 июль - 8 август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида "Осиё болалари" VII халқаро ўйинлари ташкил этилганди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, делегациямиз ҳисобига 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўшиб қўйишганди.

Мазкур натижа Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан ҳам эътироф этилди. Бугун мусобақада совриндор бўлган спортчиларни тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил қилинди. Унда Алишер Алимов бошчилигидаги ассоциацияси
мутасаддилари, совриндор спортчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.

Спортчиларни табриклар экан, Алишер Алимов ушбу медаллар терма жамоамиз учун муҳим аҳамият касб этгани, навбатдаги мусобақаларда самбочиларимиздан бунданда юксак натижалар кутилишини алоҳида қайд этди.

Шундан сўнг самбочиларимизга эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, "Осиё болалари"да қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишганди:

Олтин:
-58 кг: Ислом Абдузокиров

Кумуш:
-44 кг: Диёра Намозова
-54 кг: Фотима Мусаева

Бронза:
-41 кг: Бибихоним Одилова
-47 кг: Шахзода Садуллаева
-46 кг: Немат Худайберганов
-49 кг: Асадбек Матякубов
-64 кг: Азамат Аблокулов
-79 кг: Диербек Кучканов

Text to speech