Ру En O'z
5 Сентябрь 2022 938

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатига тайёрланишмоқда

Шу кунларда терма жамоамиз Чирчиқ шаҳридаги базасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Бош мураббий Баҳром Мендибоевга кўра, мазкур йиғин келаси ой Баҳрайнда ўтадиган қитъа биринчилиги учун тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади. Машғулотда барча вазн тоифасидаги етакчи спортчиларимиз иштирок этишмоқда. Эътиборлиси, юртдошларимиз билан Латвия терма жамоасининг 4 нафар вакили ҳам ўз маҳоратини ошириб бормоқда.

Text to speech