Ру En O'z
4 Сентябрь 2022 1169

Жасур Бойқўзиевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек таэквондосида ўз ўрнига эга бўлган таниқли спортчимиз Жасур Бойқўзиев таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Жасур Бойқўзиев 1986 йил 4 сентябрь куни Ангренда таваллуд топган. -87 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган таэквондочимиз 4 бора Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилган. Шунингдек, унинг ҳисобида 2015 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш, 2014 йилги Осиё ўйинларининг олтин медали бор. Жасур Бойқўзиев 2014 йил ўзбекистонлик таэквондочилар орасида Осиё чемпионати ва Осиё ўйинларида ғалаба қозонган илк атлет сифатида ўзбек спорти тарихидан жой олган. Ушбу натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.  

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Жасур Бойқўзиевни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech