Ру En O'z
29 Август 2022 929

Тошкентга яна бир дзюдо юлдузи келади

Дзюдо: Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Чехия жамоасининг таркиби маълум. Чехлар юртимизга 9 нафар спортчи (6 эркак ва 3 аёл) билан ташриф буюради. Гарчи бу мамлакат тўлиқ таркибда ТОП даражадаги спортчиларга эга бўлмаса ҳам, оғир вазн тоифаларида 2 карра Олимпиада ғолиби (Рио-2016 ва Токио-2020), 2 карра жаҳон чемпиони (2014, 2019) Лукаш Крпалекни рўйхатдан ўтказган. Жаҳон дзюдосининг яна бир афсонасини Тошкентда кутиб қоламиз.

Text to speech