Ру En O'z
29 Август 2022 846

Байдарка ва каноэчиларимиз Венгрияга йўл олишди

31 август – 4 сентябрь кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18 ва U23 ёш тоифалари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бугун мусобақада иштирок этадиган жамоамиз Венгрия сафарига йўл олди.

Таркибга жами 14 нафар спортчи (U18 дастурларида 5, U23 тоифасида 9) ва 3 мураббий жалб қилинган. Регламентга кўра, дастлабки 2 кун саралаш баҳслари ўтказилса, сўнгги 3 кун давомида турли йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Text to speech