Ру En O'z
28 Август 2022 906

Навбат жамоавий баҳсларга

Дзюдо: Босния ва Герцеговинада кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий баҳслар старт олмоқда. Қуръа натижасига кўра, ёшларимиз биринчи босқични Мўғулистонга қарши ўтказишади. Агар ушбу тўсиқдан муваффақиятли ўта олсалар, чорак финалда украиналик дзюдочилар билан тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз яккалик беллашувларида 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллашган эди.

Text to speech