Ру En O'z
27 Август 2022 1361

Карим Тўлагановни табриклаймиз!

Бугун Олимпия ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи боксчимиз, Атланта-1996 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Карим Тўлаганов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Карим Тўлаганов 1973 йилнинг 27 августида Тошкент вилоятида таваллуд топган. Атланта-1996 Олимпиадасидаги бронза медалидан ташқари у Осиё чемпионати ва Марказий Осиё ўйинларида ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган. Карим Тўлаганов мамлакатимиз Мустақилликка эришгач Олимпия ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олган биринчи боксчимиз сифатида тарихга кирган.

Кўрсатган натижалари учун давлатимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони ва "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган. Бугунги кунда ҳакамлик фаолияти билан шуғулланмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Карим Тўлагановни туғилган куни билан муборакбод этиб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech