Ру En O'z
26 Август 2022 895

Велоспортчиларимиз Осиё кубогини олтин ва бронза медаллари билан бошлашди

Таиландда велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги старт олди. Бугун мусобақанинг биринчи кун дастури жамоавий пойга баҳслари бўлиб ўтди.

Якунда аёллар жамоамиз олтин, йигитларимиз эса бронза медалига сазовор бўлишди. Вакилларимизга мусобақанинг кейинги кун баҳсларида ҳам омад тилаб қоламиз. Жамоамиз таркиби:

Аёллар: Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Нафосат Козиева, Шаҳноза Абдуллаева
Эркаклар: Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров, Даниил Евдокимов, Ботиржон Исматов.

Text to speech