Ру En O'z
26 Август 2022 1601

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Ойбек Омилович!

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби, “Дўстлик” ордени соҳиби Ойбек Касимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ойбек Омилович Касимов 1980 йил Тошкентда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини тамомлаган. Шундан сўнг Ойбек Омилович ўз фаолиятини спорт билан боғлади. Дастлаб “Пахтакор” футбол клуби ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси раҳбариятида турли лавозимларда, кейинчалик Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида самарали фаолият олиб борди. Шунингдек, у Ўзбекистон регби федерацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси сифатида юртимизда оммавий спорт тарғиботини кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида делегациямизнинг муваффақиятли иштирокида Ойбек Омиловичнинг ҳам ҳиссаси катта. Юртимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш, ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари эвазига 2016 йилда давлатимиз томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ойбек Касимовни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech