Ру En O'z
26 Август 2022 946

Кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида энг яхши натижамизни янгиладик

Вьетнамда таэквондо WT бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда кадетлар тоифасидаги беллашувлар якунланиб, унда 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган жамоамиз ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади. Таъкидлашш жоиз, ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида шу пайтгача жамоамиз 3 та олтин медалга сазовор бўлмаган эди. Ғолиб ва совриндорлар:

  Олтин:
-37 кг: Валерия Хегай
-45 кг: Беҳруз Салимов
+65 кг: Жавоҳир Ҳидоятов

  Кумуш:
-65 кг: Аҳаджон Мухторов

  Бронза:
-44 кг: Мубина Бабасаидова
-55 кг: Аминахон Камалова

Text to speech