Ру En O'z
25 Август 2022 1051

Кадетлар ўртасидаги ЖЧни бронза медали билан бошладик

Дзюдо: Босния ва Герсеговинада кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида -44 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Умидахон Бурхонжонова бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалгача етиб борган ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда Мўғулистон вакилидан устун келди. Ортда қолган кун дастурида яна икки нафар дзюдочимиз бронза медали учун кураш олиб борди. Аммо улар муросасиз кечган беллашувларда имкониятни бой бериб қўйишди.

Text to speech