Ру En O'z
23 Август 2022 1119

Мардонбек Давроновни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси бош котиби Мардонбек Давронов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мардонбек Давронов 1995 йил 23 август куни Тошкент вилоятида дунёга келган. Ёшлигида ўқ отиш спорти билан шуғулланган мутахассис кейинчалик инженер-дастурчи йўналишида олий маълумотга эга бўлди. Спортга бўлган қизиқиши устунлик қилиб, 2019 йилдан Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясида ишлаб келмоқда. Ҳозирда мазкур федерациясининг бош котиби сифатида мерганларимизнинг юқори натижаларни қайд этишида ўз ҳиссасини қўшяпти.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Мардонбек Давроновни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech