Ру En O'z
15 Август 2022 953

Конья-2021: Саблячи қизларимиз ҳам совриндорлар қаторида

Сабля бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларининг кумуш медаль соҳибига айланишди. Жамоавий дастурда ярим финалда Туркияни 45:31 ҳисобида мағлуб этган қизларимиз финалда озарбайжонлик рақибаларига 34:45 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани иккинчи ўринда якунладилар. Шу ўринда терма жамоамиз таркибини яна бир бор эслатиб ўтсак: Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего, Айсулу Уснатдинова, Севинч Исмоилова.

Text to speech