Ру En O'z
15 Август 2022 912

Конья-2021: Сузувчимиз Ўзбекистон рекордини янгилади

Сузиш баҳсларидаги энг қизиқарли йўналишлардан бири ҳисобланмиш 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал беллашуви якунланди. Унда иштирок этган 2 нафар вакилимиз совриндорлар қаторидан жой олди. Якунда Хуршиджон Турсунов 22.51 сония билан иккинчи, 22.72 сония қайд этган Алексей Тарасенко эса учинчи ўринни қўлга киритди. Турсуновнинг натижаси янги Ўзбекистон рекорди сифатида қайд этилди.

Text to speech